Уважаемые посетители нашего сайта! Мы консультируем только Негосударственные Некоммерческие Организации исключительно по вопросам, касающимся их деятельности.
Все Ваши предложения или пожелания по работе Правовой консультации для ННО, пожалуйста, отправляйте по адресу
admin@lprc.uz
На Ваши вопросы отвечают
наши специалисты (чтобы посмотреть ответ на вопрос щелкните по вопросу левой кнопкой мыши).
1244.
29/08/2011
Янги ташкил этилаётган ННТга фирма номи олиш талаб этиладими?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 2006 йил 18 сентябрдаги “Фирма номлари тугрисида”ги конуннинг 3-моддасига мувофик, фирма номи юридик шахс булган тижорат ташкилотининг индивидуал номи булиб унга доир мутлак хукук юридик шахс давлат руйхатидан утказилган вактда юзага келади. Янги ташкил этилаётган ташкилотларга фирма номи олиш факат тижоратчи ташкилотларни давлат руйхатидан утказиш учун статистика органларидан бир хил ёки адаштириш даражасида фирма номи мавжуд эмаслиги тугрисидаги маълумотнома такдим этиш талаб этилади. Бирок ННТларни давлат руйхатидан утказиш учун такдим килинадиган хужжатлар каторига фирма номи билан боглик хужжат курсатилмаган.
1242.
29/08/2011
Тижоратчи булмаган ташкилотлар турига киритилган фукароларнинг узини узи бошкариш органлари деганда нима тушинилади?
Ответ: 1999 йил 14 апрелдаги “Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари тугрисида”ги конуннинг 1-моддасига мувофик, фукароларнинг узини узи бошкариши - фукароларнинг Узбекистон Республикаси Конституцияси ва конунлари билан кафолатланадиган, уларнинг уз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий кадриятлардан, махаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиккан холда махаллий ахамиятга молик масалаларни хал килиш борасидаги мустакил фаолиятидир.
1237.
29/08/2011
ННТнинг худудий тузилмавий булинмалари уставини руйхатдан утказиш учун кандай хужжатлар такдим килинади?
Ответ: Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1993 йил 12 мартдаги 132-сон карори билан тасдикланган “Узбекистон Республикаси худудида фаолият курсатувчи жамоат бирлашмаларининг уставини руйхатдан утказиш тугрисидаги аризаларни куриб чикиш коидалари”га мувофик, жамоат бирлашмасининг тузилмавий булинмалари уставини руйхатдан утказиш тугрисидаги аризага нотариус томонидан тасдикланган устав (низом) ва Бош жамоат бирлашмасини руйхатдан утказилганлиги тугрисидаги далолатномаларнинг нусхаси ва жамоат бирлашмасининг марказий рахбар органи томонидан тасдикланган таъсис хужжатлари илова килинади.
1235.
29/08/2011
Жамоат бирлашмасини давлат руйхатидан утказиш учун кандай хужжатлар такдим килиниши лозим?
Ответ: Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1993 йил 12 мартдаги 132-сон карори билан тасдикланган “Узбекистон Республикаси худудида фаолият курсатувчи жамоат бирлашмаларининг уставини руйхатдан утказиш тугрисидаги аризаларни куриб чикиш коидалари”га мувофик, руйхатдан утказиш тугрисидаги аризага нотариус томонидан тасдикланган куйидаги хужжатлар илова килиниши лозим:
а) "Узбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тугрисидаги" Конуннинг 10 моддасининг талабларига жавоб берувчи жамоат бирлашмасининг устави
б) уставни кабул килган таъсис йигилиши (конференция) ёки умумий йигилишнинг баённомаси.
в) руйхатдан утказиш учун тулов туланганлигидан далолат берувчи банк тулов хужжати.
г) "Узбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тугрисидаги" конуннинг 6-, 8- ва 11-моддаларининг талаблари бажарилганлигини тасдикловчи бошка материаллар, шу жумладан:
- жамоат бирлашмасини ташкил килиш ташаббускорлари (таъсисчилар) тугрисида маълумотлар (ташаббускорлар - фукаролар учун фамилиси, исми, отасининг исми, тугилган йили, яшаш жойи;
- жамоат бирлашмалари учун - бирлашманинг номи, рахбар органнинг манзилгохи, уставни руйхатдан утказилган санаси ва жойи).
"Узбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тугрисидаги" конун киритилмасдан олдин барпо килинган жамоат бирлашмалари ташаббускорлар тугрисидаги маълумотларни давлат ва жамоат органларининг далолатномалари, архив хужжатларининг нусхалари, ишга тегишли хатлар шаклида такдим килишлари мумкин;
- фамилияси, исми, отасининг исми, сайланган лавозими, тугилган йили, манзилгохи ва телефони курсатилган холда рахбар орган аъзолари тугрисида маълумотлар. Бунда бир жамоат бирлашмаси рахбар органининг аъзоси бир вактда бошка жамоат бирлашмаси рахбар органининг аъзоси була олмайди;
- мазкур жамоат бирлашмасининг бошка мамлакатлар, Коракалпогистон Республикаси, Тошкент шахри ва Узбекистон Республикасининг вилоятларида ташкилотлари борлиги тугрисидаги хужжатлар (мазкур хужжатлар халкаро, республика ёки вилоятлараро жамоат бирлашмалари ташкил килинаётган холда такдим килинади);
- фаолиятни, нашриёт фаолияти ва босма органларини таъминлашни уз ичига олган холда, молиялаштириш манбалари тугрисидаги декларация; (2-илова)
- илк бор ташкил килинаётган жамоат бирлашмалари учун - ижарага берувчининг тегишли хоналарни беришга розилиги хакида хати;
1231.
29/08/2011
Жамоат фондлари уставида кандай маълумотлар курсатилиши шарт?
Ответ: Узбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 75-моддасига мувофик, жамоат фондининг уставида куйидаги маълумотлар булиши керак: фонд органларининг тузилиши, ваколатлари ва шакллантирилиш тартиби; фонд органларининг мансабдор шахсларини тайинлаш (сайлаш) ва лавозимидан озод килиш тартиби; фонднинг мол-мулкини шакллантириш манбалари; фонднинг, унинг ваколатхоналари хамда филиалларининг мол-мулкни бошкариш борасидаги хукук ва мажбуриятлари; фонд ваколатхоналарини очиш ва филиалларини ташкил этиш тартиби; фондни кайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби; фонд тугатилган такдирда унинг мол-мулкидан фойдаланиш тартиби; фонд уставига узгартишлар ва кушимчалар киритиш тартиби.
Жамоат фондининг уставида фонднинг белгиланган тартибда руйхатдан утказилган рамзий белгисининг тавсифи, шунингдек конун хужжатларига зид булмаган бошка коидалар хам булиши мумкин.
1229.
29/08/2011
Фукаролик конунчилиги буйича жамоат фондларининг мажбриятлари буйича жавобгарлик масалалари кандай хал этилади?
Ответ: Узбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 75-моддасига мувофик, жамоат фондига унинг муассислари (муассиси) ёки васият килувчи томонидан утказилган мол-мулк фонднинг мулкидир. Фонд муассислари (муассиси) ёки фонд васиятнома буйича ташкил этилганида васиятномани ижро этувчи фонднинг мажбуриятлари буйича жавоб бермайди, фонд эса муассисларнинг (муассиснинг) ёки васиятномани ижро этувчининг мажбуриятлари буйича жавоб бермайди.
1227.
29/08/2011
Фукаролик конунчилиги буйича матлубот кооперативларининг мажбриятлари буйича жавобгарлик масалалари кандай хал этилади?
Ответ: Узбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 73-моддасига мувофик, Матлубот кооперативининг аъзолари курилган зарарни йиллик баланс тасдикланганидан кейин уч ой мобайнида кушимча бадаллар тулаш йули билан коплашлари шарт. Ушбу бурч бажарилмаган такдирда кооператив кредиторларнинг талабларига мувофик суд томонидан тугатилиши мумкин.
Шунингдек, матлубот кооперативининг аъзолари унинг мажбуриятлари буйича хар бир кооператив аъзоси тулайдиган кушимча бадалнинг туланмаган кисми доирасида субсидиар жавобгар буладилар. Бу холда кооператив аъзолари солидар жавоб берадилар.
1226.
29/08/2011
Тижортачи булмаган ташкилотларнинг бир туриь хисобланган матлубот кооперативларининг уставида кандай маълумотлар курсатилиши лозим?
Ответ: Узбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 73-моддасига мувофик, Матлубот кооперативининг уставида куйидаги маълумотлар булиши керак:
кооператив аъзолари кушадиган пай бадалларининг микдори тугрисидаги;
кооператив аъзолари пай бадалларининг таркиби ва уларни кушиш тартиби хамда уларнинг бадални кушиш мажбуриятини бузганлик учун жавобгарлиги тугрисидаги;
кооперативни бошкариш органларининг таркиби хамда ваколатлари ва улар томонидан карорлар кабул килиш тартиби, шу жумладан карорлар бир овоздан ёки овозларнинг малакали купчилиги билан кабул килинадиган масалалар тугрисидаги;
кооператив курган зарарларни кооператив аъзолари томонидан тулаш тартиби тугрисидаги.
(1) (2) (3) (4) (5) (6) (7) (8) (9) (10) (11) (12) (13) (14) (15) (16) (17) (18) (19) (20) (21) (22) (23) (24) (25) (26) (27) (28) (29) (30) (31) (32) (33) (34) (35) (36) (37) (38) (39) (40) (41) (42) (43) (44) (45) (46) (47) (48) (49) (50) (51) (52) (53) (54) (55) (56) (57) (58) (59) (60) (61) (62) (63)