Уважаемые посетители нашего сайта! Мы консультируем только Негосударственные Некоммерческие Организации исключительно по вопросам, касающимся их деятельности.
Все Ваши предложения или пожелания по работе Правовой консультации для ННО, пожалуйста, отправляйте по адресу
admin@lprc.uz
На Ваши вопросы отвечают
наши специалисты (чтобы посмотреть ответ на вопрос щелкните по вопросу левой кнопкой мыши).
1222.
29/08/2011
Маълумки, жамоат фондлари хар йили узларининг молиявий хисоботларини эълон килишлари шарт. Сиёсий партияларга нисбатан хам шундай талаблар куйилганми?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги “Сиёсий партияларни молиялаштириш туғрисида”ги конунининг 17-моддасига мувофик, сиёсий партиялар хар йили барчанинг эътибори учун уз бюджетларини эълон килади ва уз фаолиятини молиялаштириш манбалари туғрисида Конунчилик палатасига ёки у ваколат берган органга белгиланган тартибда хисобот такдим этади.
Сиёсий партиянинг хисоботига унинг Конунчилик палатасига сайловда иштирок этишини ва уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун хисобот йилида партиянинг хисоб-китоб варағига келиб тушган хамда сарфланган давлат маблағлари туғрисида Узбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Хисоб палатаси ва Адлия вазирлигининг хулосаси илова килинади.
Сиёсий партиянинг молиялаштириш манбалари туғрисидаги хисоботи оммавий ахборот воситалари ва манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари таклиф этилган холда куриб чикилади.
1220.
29/08/2011
Сиёсий партиялар фукаролардан хайрия ёрдами олишига кандай талаблар куйилган?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги “Сиёсий партияларни молиялаштириш туғрисида”ги конунининг 14-моддасига мувофик, сиёсий партия Узбекистон Республикасининг бир фукаросидан бир йил мобайнида олган хайрия ёрдами суммаси хайрия ёрдами берилган йилнинг 1 январидаги холатга кура белгиланган энг кам иш хакининг беш юз бараваридан ошмаслиги лозим. Ушбу чеклаш сиёсий партия аъзолари партия уставига асосан тулайдиган аъзолик бадалларига татбик этилмайди.
Узбекистон Республикасининг фукароси сиёсий партияга пул маблағлари шаклидаги хайрия ёрдамини беришда уни сиёсий партиянинг хисоб-китоб варағига шахсан, паспорти ёки унинг урнини босувчи хужжатни такдим этган хамда тулов топширикномасида ёхуд пул жунатмасида фамилияси, исми, отасининг исми ва паспортига оид маълумотларни курсатган холда уз маблағларидан утказади.
Хайрия ёрдами, агар у ушбу модданинг биринчи кисмида курсатилган суммадан ортикрок булса, олинган кундан эътиборан бир ой ичида сиёсий партия хайрия ёрдами берувчига уни кайтариши, кайтариш имконияти булмаган такдирда эса, давлат даромадига утказиши лозим.
1219.
29/08/2011
Сиёсий партиялар юридик шахслардан хайрия ёрдами олиши мумкинки?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги “Сиёсий партияларни молиялаштириш туғрисида”ги конунининг 13-моддасига мувофик, сиёсий партия Узбекистон Республикасининг бир юридик шахсидан бир йил мобайнида олган хайрия ёрдами суммаси хайрия ёрдами берилган йилнинг 1 январидаги холатга кура белгиланган энг кам иш хакининг беш минг бараваридан ошмаслиги лозим.
Узбекистон Республикасининг юридик шахси сиёсий партияга пул маблағлари шаклидаги хайрия ёрдамини беришда уни сиёсий партиянинг хисоб-китоб варағига юридик шахслар учун накд пулсиз хисоб-китоблар коидаларида назарда тутилган реквизитларни курсатган холда утказади ва тулов топширикномасида ушбу Конуннинг 15-моддасида назарда тутилган хайрия ёрдами беришга чеклашлар йуклиги хакида белги куяди.
Хайрия ёрдами, агар у ушбу модданинг биринчи кисмида курсатилган суммадан ортикрок булса, олинган кундан эътиборан бир ой ичида сиёсий партия хайрия ёрдами берувчига уни кайтариши, кайтариш имконияти булмаган такдирда эса, давлат даромадига утказиши лозим.
1218.
29/08/2011
Сиёсий партиялар хайрия ёрдами олиш хукукига эгами?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги “Сиёсий партияларни молиялаштириш туғрисида”ги конунининг 12-моддасига мувофик, сиёсий партия хайрия ёрдамини факат Узбекистон Республикаси юридик шахслари (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар бундан мустасно) ва фукароларидан пул шаклида хамда мол-мулк бериш, хизматлар курсатиш, ишлар бажариш тарзида ва факат уставда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун олиш хукукига эга.
Узбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги “Сиёсий партияларни молиялаштириш туғрисида”ги конунининг 15-моддасига мувофик, чет давлатлар, чет давлатларнинг юридик шахслари, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари, халкаро ташкилотлар, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эл фукаролари, фукаролиги булмаган шахсларнинг пул маблағлари шаклидаги, мол-мулк бериш, хизматлар курсатиш, ишлар бажариш тарикасидаги (шу жумладан грантлар ажратиш, техник ёрдам курсатиш, сафарлар билан, шунингдек Узбекистон Республикаси худудида ва ундан ташкарида утказиладиган тренинглар, семинарлар, конференциялар билан боғлик харажатларга хак тулаш оркали) хайрия ёрдами, шунингдек, фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, диний ташкилотлар ва номи яширилган ёки факат тахаллуси курсатилган шахслар томонидан сиёсий партияларга пул маблағлари шаклида, мол-мулк бериш, хизматлар курсатиш, ишлар бажариш тарзида хайрия ёрдами берилишига хам йул куйилмайди.
Шунингдек, сиёсий партия хайрия ёрдамини кабул килишни рад этишга хакли.
1217.
29/08/2011
Сиёсий партия фаолиятининг давлат томонидан молиялаштирилиши тухтатиб туриш ёки тугатиш кандай тартибда амалга оширилади?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги “Сиёсий партияларни молиялаштириш туғрисида”ги конунининг 10-моддасига мувофик, сиёсий партия устав фаолиятини давлат томонидан молиялаштиришни тухтатиб туриш ёки тугатиш туғрисидаги карор Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан кабул килинади. Давлат томонидан молиялаштиришни тухтатиб туриш ёки тугатиш туғрисидаги карор устидан сиёсий партия Узбекистон Республикаси Олий судига шикоят килиши мумкин.
Сиёсий партия кушиб юбориш ёки кушиб олиш шаклида кайта ташкил этилганда сиёсий партиянинг хукукий вориси давлат томонидан молиялаштирилиш хукукига эга булади.
1215.
29/08/2011
Узбекистон Республикаси конунчилигига мувофик, сиёсий партиялар фаолияти давлат томонидан кандай тартибда молиялаштирилади?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги “Сиёсий партияларни молиялаштириш туғрисида”ги конунининг 7-моддасига мувофик, сиёсий партия, агар у Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Конунчилик палатасига сайлов якунлари буйича "Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Конунчилик палатаси туғрисида"ги Узбекистон Республикасининг Конституциявий конунига мувофик Конунчилик палатасида сиёсий партия фракциясини тузиш учун зарур микдорда депутатлик уринларини олган булса, узининг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағларини олиш хукукига эга булади.
Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик хажми шу маблағларни ажратиш мулжалланаётган йилдан олдинги йилнинг 1 январидаги холатга кура белгиланган энг кам иш хакининг икки фоизини Конунчилик палатасига утказилган охирги сайловда сайловчилар руйхатига киритилган фукаролар сонига купайтмаси микдорида шакллантирилади.
Ушбу модданинг иккинчи кисмида курсатилган давлат маблағларини Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси белгилайдиган тартибда Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Конунчилик палатасига охирги сайловнинг Узбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан аникланган натижалари асосида бу маблағларни олиш хукукига эга булган сиёсий партиялар уртасида уларнинг Конунчилик палатасида олган депутатлик уринлари микдорига мутаносиб равишда таксимлайди.
1214.
29/08/2011
Узбекистон Республикаси конунчилигига мувофик, сиёсий партияларнинг молиявий ва бошка маблағлардан фойдаланиш буйича кандай чекловлар белгиланган?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги “Сиёсий партияларни молиялаштириш туғрисида”ги конунининг 6-моддасига мувофик, сиёсий партиялар молиявий ва бошка маблағлардан конунда хамда уставларида назарда тутилган максадларда фойдаланади. Бу маблағлардан бошка максадларда фойдаланиш такикланади.
Сиёсий партияларнинг мол-мулки ва пул маблағлари сиёсий партия аъзолари уртасида таксимланиши мумкин эмас.
Сиёсий партияларга, уларнинг муассасалари ва ташкилотларига банк муассасаларида биттадан ортик хисоб-китоб варағига, шунингдек чет эл банкларида хисобваракларга эга булиш такикланади.
1212.
29/08/2011
Матлубот кооперативларнинг асосий фаолияти бевосита хужалик фаолиятидан иборат. Шундай экан, кандай жамоат ахамиятига эгалиги туғрисида маълумот берсангиз?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги “Кооперация туғрисида”ги конунининг 11-моддасига мувофик, матлубот кооперациясининг асосий вазифалари:
кишлоклар, посёлкалар ва шахарларда чакана савдо хамда умумий овкатланиш корхоналари тармоғини вужудга келтириш ва ривожлантириш, уз аъзолари - пайчилар хамда хизмат курсатилаётган ахолига узи ишлаб чикарган ва корхоналар, ташкилотлар хамда жисмоний шахслардан сотиб олинган озик-овкат махсулотлари ва ноозик-овкат молларини сотиш;
ахоли ва корхоналардан кишлок хужалик махсулотлари хамда хом ашё, ёрдамчи хужалик махсулотлари ва хунармандчилик буюмлари, кейинчалик кайта ишлаш ва сотиш учун ёввойи усимликлар, мевалар хамда дори-дармон-техникавий хом ашёни Узбекистон Республикаси конунларига мувофик харид килиш;
сотиб олинаётган кишлок хужалиги хом ашёси ва бошка махаллий хом ашёдан, шунингдек улгуржи савдо тартибида харид килинадиган ресурслар, хом ашё ва материаллардан озик-овкат махсулотлари ва ноозик-овкат моллари ишлаб чикаришни ташкил этиш;
ахолига ишлаб чикаришга ва маиший турмушга доир турли хизматлар курсатишдан иборатдир.
1211.
29/08/2011
Бошка тижоратчи булмаган ташкилотлардан фаркли равишда кооперативлар фаолияти кандай асослар буйича тухтатилиши мумкин?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги “Кооперация туғрисида”ги конунининг 10-моддасига мувофик, кооперативнинг фаолияти куйидаги холларда хам тухтатилиши мумкин:
агар кооператив руйхатга олинган пайтдан бошлаб бир йил давомида ишлаб чикариш-хужалик фаолиятига киришмаган булса ёки амалда тухтатиб куйилган фаолиятини даромадлар туғрисидаги охирги декларацияни топширганидан кейин бир йил утгач кайтадан бошламаса;
кооператив узок вакт мобайнида (олти ойдан купрок) туловга кобилиятсиз булса;
кооперативнинг тузилган муддати тугаса;.
Юкоридаги асослар буйича факат кооперативлар фаолияти тухтатилиши мумкин. Чунки бошка тижортчи булмаган ташкилотлар фаолияти бевосита хужалик фаолияти билан боғлик эмас.
1210.
29/08/2011
Узбекистон Республикаси конунчилигида кооператив аъзоларининг мулкий жавобгарлиги масаласи кандай белгиланган?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги “Кооперация туғрисида”ги конунининг 8-моддасига мувофик, Ишлаб чикариш кооперативларининг ва аралаш шаклдаги кооперативларнинг аъзолари тугатилган кооперативнинг карзлари юзасидан кооперативнинг мол-мулки билан жавобгар буладилар, бу мол-мулк етмай колган такдирда карз суммаси суд томонидан кооператив хар бир аъзосининг йиллик даромади суммасига мутаносиб равишда таксимланади.
Матлубот кооперативининг фаолиятида факат пай бадаллари кушиб иштирок этаётган кооператив аъзоси, шунингдек уз аъзоларининг уй-жой-маиший ва бошка ижтимоий эхтиёжларини кондиришга хизмат киладиган кооператив аъзоси булмиш фукаро узи кушган пай бадали доирасида кооперативнинг мажбуриятлари буйича жавобгар булади.
1209.
29/08/2011
Матлубот кооперативларида унинг аъзолари кандай хукукларга эга булади?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги “Кооперация туғрисида”ги конунининг 7-моддасига мувофик, барча турдаги кооперативларнинг аъзолари куйидаги хукукларга эга булади:
кооператив фаолиятида ва унинг ишларини бошкаришда катнашиш, кооперативнинг бошкарув ва назорат идораларига сайлаш хамда сайланиш, кооператив фаолиятини яхшилаш, унинг идоралари ва мансабдор шахсларнинг ишидаги нуксонларни бартараф этиш хакида таклифлар киритиш;
фойдадан (даромаддан) улуш олиш, кооператив тугатилган такдирда эса - уставда назарда тутилган тартибда кушган мехнат ва мулкий хиссасига яраша кооператив аъзолари уртасида таксимланиши лозим булган мулк улушини олиш;
пай бадалининг бутун суммасини кайтариб олган холда, шунингдек уз мехнат ва мулкий хиссасига мутаносиб равишда кооператив фойдасидан (даромадидан) улуш олган холда кооперативдан ихтиёрий тарзда чикиш;
кооператив мулкидан, уставда кооператив аъзолари учун назарда тутилган имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланиш;
кооперативнинг мансабдор шахсларидан кооперативнинг фаолиятига доир хар кандай масала юзасидан ахборот олиш;
кооператив мулкидаги узига карашли улушни мерос килиб колдириш хукукига эгадир.
1208.
29/08/2011
Тижоратчи булмаган ташкилотлар каторига киритилган кооперативларда аъзолик кандай тартибга солинади?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги “Кооперация туғрисида”ги конунининг 6-моддасига мувофик, 16 ёшга тулган, кооперативнинг максад ва вазифаларини амалга оширишда иштирок этиш истагини билдирган ва бунга кодир булган хар бир жисмоний шахс, башарти, Узбекистон Республикаси конун хужжатларида узга хол назарда тутилмаган булса, кооператив аъзоси булиши мумкин.
Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек бошка кооперативлар ва ширкатлар кооперативнинг жамоа аъзолари булиши мумкин.
Кооперативнинг аъзоси мехнат шартномаси буйича бир нечта ишлаб чикариш кооперативида ишлаши ёки айни бир вактнинг узида уй-жой ва бошка ижтимоий эхтиёжларни кондириш билан шуғулланувчи бир неча кооперативнинг аъзоси булишга хакли.
Кооперативга кириш ёки унда мехнат шартномаси (контракт, битим) буйича ишлаш учун асосий иш жойидаги корхона мулкдорининг, маъмуриятнинг (бошкарув идорасининг) розилиги талаб килинмайди.
Конун хужжатларига мувофик ёки суднинг хал килув карорига кура муайян фаолият билан шуғулланишга ёхуд муайян лавозимни эгаллаши ман этилган шахсларнинг кооперативга аъзо булиши ёки мехнат шартномаси (контракти) асосида унда ишлашга жалб этилиши мумкин эмас
1207.
29/08/2011
Узбекистон Республикаси конунчилигига мувофик кооперативлар кандай тартибда тузилади?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги “Кооперация туғрисида”ги конунининг 5-моддасига мувофик, кооператив фукаролар истаги билан ёки юридик шахсларнинг ташаббуси билан мутлако ихтиёрийлик асосида ташкил этилади. Кооператив аъзолари булган фукароларнинг сони уч кишидан кам булмаслиги, матлубот кооперативида (жамиятида) эса етти кишидан кам булмаслиги керак.
Кооператив мустакил тарзда хам, мулкнинг хар кандай шаклига мансуб корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, кооператив хузурида хам ташкил этилади ва фаолият курсатади.
Мулкчиликнинг хар кандай туридаги корхонанинг, муассасанинг, ташкилотнинг карорига кура тузиладиган кооператив юридик шахс хукукига эга булиши, жорий ва хисоб-китоб счётлари очиши мумкин.
Кооперативнинг устави кооператив таъсис этишни истаган фукароларнинг умумий йиғилишида ёки юридик шахслар мухтор вакилларининг йиғилишида кабул килинади ва кооператив жойлашган ердаги хокимликда руйхатга олинади.
1206.
29/08/2011
Матлубот кооперативларида ишлаб чикариш фаолияти кандай асосда ташкил этилади?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги “Кооперация туғрисида”ги конунининг 3-моддасига мувофик, ишлаб чикариш ва ишлаб чикариш-матлубот кооперативларининг фаолияти уз аъзоларининг, шунингдек мехнат шартномалари (контрактлар, битимлар) буйича ишлаётган кишиларнинг уз мехнатлари билан шахсан иштирок этишига асосланади.
Матлубот кооперативлари хамда уз аъзоларининг уй-жой-маиший ва бошка ижтимоий эхтиёжларини кондиришга хизмат киладиган кооперативлар фаолияти уз мехнати билан шахсан иштирок этиш билан боғлик булмаслиги хам мумкин.
1205.
29/08/2011
Узбекистон Республика Фукаролик кодексига мувофик тижортчи булмаган ташкилотлар каторига киритилган матлубот кооперативлари ва уларнинг турлари хакида маълумот берсангиз?
Ответ: Узбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги “Кооперация туғрисида”ги конунининг 1-моддасига мувофик. Узбекистон Республикасида кооперация жисмоний ва юридик шахсларнинг иктисодий хамда ижтимоий фаолиятнинг турли сохаларида умумий максадларга эришиш учун ташкилий жихатдан расмийлаштирилган, мулкнинг ширкат (жамоа) шаклига асосланган ихтиёрий бирлашмаларидан (кооперативларидан) иборатдир.
Узбекистон Республикасида ахолининг махсулотлар, ишлар ва хизматларга булган эхтиёжларини кондириш учун, шунингдек фойда (даромад) олиш максадида тузиладиган матлубот, ишлаб чикариш ва аралаш ишлаб чикариш матлубот кооперативлари амал килади.
Кооперация, шунингдек уз аъзоларининг уй-жой-маиший ва бошка ижтимоий эхтиёжларини кондиришга хизмат киладиган кооперативларни (уй-жой куриш, уй-жой кооперативларини, гараж куриш, чорбоғ куриш ва шу каби кооперативларни) хам уз ичига олади.
(1) (2) (3) (4) (5) (6) (7) (8) (9) (10) (11) (12) (13) (14) (15) (16) (17) (18) (19) (20) (21) (22) (23) (24) (25) (26) (27) (28) (29) (30) (31) (32) (33) (34) (35) (36) (37) (38) (39) (40) (41) (42) (43) (44) (45) (46) (47) (48) (49) (50) (51) (52) (53) (54) (55) (56) (57) (58) (59) (60) (61) (62) (63) (64)